Олов теккан таомни еса таҳорат кетадими
Ассалому алайкум! Олов теккан таомни истъемол қилганда таҳорат олиш ҳақида савол бермоқчиман. Шундай ҳадис борми ва ушбу ҳадис саҳиҳми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Саҳиҳ, аммо насх, яъни амалдан қолган ҳадис. "Ҳадис ва Ҳаёт" китобида қуйидагича келади. عَنْ زَيْدِ بْنِ ثَابِتٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: الوُضُوءُ مِمَّا مَسَّتِ النَّارُ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا الْبُخَارِيَّ Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Олов теккан нарсадан таҳорат», дедилар».
Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.
Шарҳ: У киши ривоят қилган олов теккан нарсадан мурод, оловда пишган гўштдир. Бу ҳам аввалги ҳадис каби насх бўлиб, амалдан қолган ҳадислардан ҳисобланади. Бу маънони қуйида келадиган ҳадис амалга оширган ва тасдиқлаган.عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَكَلَ كَتِفَ شَاةٍ ثُمَّ صَلَّى وَلَمْ يَتَوَضَّأْ. رَوَاهُ الثَّلَاثَةُ Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўйнинг кифтини едилар ва намоз ўқидилар, таҳорат қилмадилар».
Учалалари ривоят қилганлар.
Шарҳ: Бу ҳадис олдинги ҳадисни насх қилиб, амалдан қолдирган. Шунинг учун ҳам мусулмон уммати қадимдан ҳозиргача ҳеч шубҳа¬ланмасдан оловда пиширилган нарсаларни тановул қилганлар ва қилмоқдалар.عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ آخِرُ الْأَمْرَيْنِ مِنْ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ تَرْكَ الْوُضُوءِ مِمَّا غَيَّرَتِ النَّارُ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бу икки ишнинг охиргиси (амал қилингани) олов ўзгартирган нарсадан таҳорат қилмаслик бўлган эди».
Абу Довуд ва Насаий ривоят қилганлар. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!
4 Май 2022, 20:14 | Савол-жавоблар | 161 | Ҳадислар