Намозда шайтон васвас қилса чап томонга туфлаш ҳақидаги ҳадис

Ассалому алайкум! Устозлар, хадисда бир киши пайғамбаримизга соллаллоҳу алайҳи васаллам шайтон менга намозим ва қироатим орасида васваса қилябди, деса “Аъузи”ни айтиб чап ёнинга уч марта туфлаш керак деган эканлар. Шунда намоз бузилмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бу ишни намозни ичида қилинмайди. وَأَتَى عُثْمَانُ بْنُ أَبِي الْعَاصِ رَضِي اللهُ عَنْهُ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ، إِنَّ الشَّيْطَانَ قَدْ حَالَ بَيْنِي وَبَيْنَ صَلَاتِي وَقِرَاءَتِي يَلْبِسُهَا عَلَيَّ، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: ذَاكَ شَيْطَانٌ يُقَالُ لَهُ خَنْزَبٌ، فَإِذَا أَحْسَسْتَهُ فَتَعَوَّذْ بِاللهِ مِنْهُ، وَاتْفِلْ عَنْ يَسَارِكَ ثَلَاثًا، قَالَ فَفَعَلْتُ ذَلِكَ فَأَذْهَبَهُ اللهُ عَنِّي. رَوَاهُ مُسْلِمٌ فيِ الرُّقْيَةِ «Усмон ибн Абул Осс розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:
«Эй Аллоҳнинг Расули, шайтон мен билан намозим ва қироатим орасида тўсиқ бўлди. У мени қироатда адаштиряпти», деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ўша Ханзаб деб номланадиган шайтондир. Қачон уни сезсанг: «Аъузу биллаҳи»ни айтгин-да, чап томонга уч марта туфлагин», дедилар.
У: «Мен шундай қилган эдим, Аллоҳ мендан уни кетказди», деди».
Муслим «Руқя» – «Дам солиш» бобида келтирган.
Шарҳ: Усмон ибн Абул Осс розияллоҳу анҳунинг саволлари намоз ичидаги шайтон васвасаси ҳақида бўлган.
Ушбу ҳадисларга биноан, Ҳанафий мазҳабида «Биринчи ракъатда «аъузу биллаҳи» ичида айтилади», дейилган. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 00:23 | Савол-жавоблар | 145 | Ҳадислар
|
Boshqa savol-javoblar