Саломдан олдин туриш

Ассалому алайкум! Муҳтарим ам устозлар Аллоҳ илмингизни бунданда зиёда қилсин. Мен бугун кечикканим боис бомдодни иккинчи ракатига улгурдим ва иқтидо қилиб имом салом бермасдан ташаххудни ўқиб бўлиб туриб ўқий бошладим. Шерикларим айтяптики буни бир жойда ўқиганмисиз амал қиляпсиз деб мени эшитганим ташаххуд ўқилади ва имом адашмагнлигига ишонч бўлса туртиб кетилаверади деб.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Саломини кутишингиз керак эди, лекин намозингиз дуруст бўлган. Валлоҳу аълам!

4 Май 2022, 22:20 | Савол-жавоблар | 192 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar