Яна ҳақида

Ассалому алайкум! 4092-саволни ўқиб, мерос бўйича савол туғилиб қолди. Ота вафотидан кейин бўладиган тақсимот хақида тушунчага эга бўлдик, саволим, масалан: ота хаётлигида машинасини бир ўғлига, уй-жойини бошқа ўғлига мерос деб хат хужжат қилиб кетса, турмушга чиққан 2та қизи бор, лекин уларга хеч нарса қолдирмаса, улар хам келиб меросдан улуш талаб қилса бўладими? Жавоб учун олдиндан ташаккур,
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ўғилларининг қўлига топшириб, сиз ёзгандек хат ҳужжат қилган бўлса уларга ҳадя қилинган ва ҳадяни қабул қилиб олинган ҳисобланади. Айни ўша нарсаларда қизларнинг ҳаққи қолмайди. Ота адолат қилганми ёки қилолмаганми бу бошқа гап. Валлоҳу аълам!

4 Май 2022, 23:07 | Савол-жавоблар | 142 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar