Сохта пул

Ассалому алайкум! Устозлар, биз савдо билан шуғулланамиз. Бир одам биздан нарса олиб сохта пул (купюра) ташлаб кетибди, кейин билиб қолдик. Балки у ҳам билмагандир. Ўша пулни ишлатиш ниятимиз умуман йўқ эди, лекин оила аъзоларимиздан бири у пулни ишлатиб қўйибди, энди нима қилайлик? Ўшанча миқдордаги пулни садақа қилиб юборсак бўладими? Аллоҳ рози бўлсин!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Кимга ишлатган бўлса аввало уни топиш керак. Тополмаса кейин садақа қилинади ва агар топилганида сохтамас пулдан беради. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 03:42 | Савол-жавоблар | 143 | Ақийда
|
Boshqa savol-javoblar