Китобларингизга эхтиёж

Хурматли шайх хазратлари! Аллохдан сиз ва бизларга узининг рахмати ва магфиратини сурайман! Хазрат, биз Уш двилоятида яшаймиз. Биз тарафларга хам сизнинг китобларингиз утади ва сотилади, лекин анча киммат нархларда. Баъзи китобларингиз айнан бизда танкислиги туфайли нархларини жуда киммат килиб юборишади. Илтимосим шуки, иложи булса Ушгами, Жалолободгами дуконингиз филиалини очсангизлар. Чунки Киргизистонда сизнинг китобларингизга талаб кундан кунга кучаймокда. Айникса хозирги пайтда одамлар "китоб бизнеси" дан кенг фойдаланишга урганган. Сир эмаски китоб сотиш максадида бидъат, ёлгон ва умуман фойдасиз адабиётлар купайди. Шуларни эътиборга олиб, каминанинг илтимосини ерда колдирмасалар! Олдиндан рахмат!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Ўша сиз айтган одамлар Аллоҳ таолодан қўрқишлари керак. Менга келган хабарларига қараганда баъзи Аллоҳ таолодан қўрқмаган ҳаромхўрлар ўзлари бизнинг китобларни ўғринча чоп қилишмоқда эканлар. Улар билиб қўйсинлар, қиёматда жавоб беришлари бор. Имкони бор одамлар дўкон қилишсин. Биз ёрдам берамиз. Аммо биз бошқа давлатда дўкон очиш имконига эга эмасмиз.

4 Май 2022, 23:07 | Савол-жавоблар | 159 | Китоблар
|
Boshqa savol-javoblar