Автотўқнашувдаги холат

Ассалому алейкум! Икки автомашина иштирокида автотўқнашув бўлди «Йўл харакати қоидалари» бўйича Гаи ходимини тушунтиришидан сўнг айбдор томон айбини тан олди ва жабрланувчига кўрилган зарарни қоплаш мақсадида (икки томон келишуви билан) маълум сумма берилди ва суммадан ортса қайтарилади етмаса яна қўшиб берамиз дейилмади. Саволим шундан иборатки ушбу холатда берилган маблағ етмаса қўшиб машинани ремонт қиламиз лекин ортиб қолса қандай йўл тутилади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Етказган зарарни қоплаб берса ортиқчасини қайтариб беринглар. Машина устада турган кунларига ҳам фалончадан пул топар эдим, шуни ҳам берасан дейишга ҳаққингиз йўқ. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 14:59 | Савол-жавоблар | 134 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar