Намозда аврат кўринса

Ассалому алайкум! Пешин намози пайтида 4 сафда суннатга ният қилиб намозни бошладим. 3 сафда рўпарамда бир йигит рукуга кетган пайтида орқа кийими калта бўлгани сабаб бадани кўриниб қолаверди. Қарамасликка харакат қилдим аммо барибир кўз тушиб қолаверди. Фарз намозидан олдин астагина қулоғига “биродар илтимос орт сафга ўтиб олинг бу кийимнгиз калтароқ экан” дедим. У жойида туриб давом этди, фарзда хам шу хол бўлди. 2 ракат суннатда мен ўзим орт сафга ўтиб олдим. Намоздан сўнг “биродар минг бор узр мендан рози бўлинг хафа қилган бўлсам” деб узр сўрасам рози эмасман деб жахл қилиб кетиб қолди. Жуда ёмон ахволда қолдим. У инсон олдида қарздор бўлиб қолдимми? Намозда бошқанинг авратига кўз тушса намоз бузилмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз тўғри гапни айтибсиз. Сизни намозингиз бузилмайди. Валлоҳу аълам!

5 Май 2022, 00:01 | Савол-жавоблар | 166 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar