Ширк кечириладими

Ассалому алайкум! Бази савол жавобларга иккиланиб қолдим. Бази жойларда ширк ҳам кечирилади деб жавоб бошқа бази саволларда Аллоҳ таоло ширкдан бошқа ҳамма гуноҳни кечиради ширкни асло кечирмайди дейилган. Телеграмдаги бир каналида ЎЗМ фатво ҳайъати битта саволга “Устоз гуноҳларимизни динимиз орқали тушунтириб беришингизни илтимос қиламан” деган саволга “Аллоҳ таоло ширкдан бошқа ҳар қандай гуноҳни кечиради, Ибодатларни қолдирмасдан бажаринг, гуноҳлардан тийилинг яхши инсонларга ҳамрох бўлинг” деб жавоб берилган. Ширк келтирган одам чиндан ҳам у дўзахийми, ширк умуман кечирилмайдими? У одам учун бошқа йўл қолмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўлмасдан олдин тавба қилса кечирилади. Тавба қилмасдан ўлиб кетса кечирилмаслиги аниқ. Бошқа гуноҳларни эса ўлган одамни ҳаққида фарзанд ва яқинлари Аллоҳдан гуноҳини кечиришини сўрасалар кечириши мумкин. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 01:17 | Савол-жавоблар | 266 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar