Рухий касал эр уч талоқ қўйса

Ассалому алайкум! Бир ёши катта намозхон аёл оила қурганига 34 йил бўлган экан. Турмуш ўртоқлари 21 йилдан буён жуда қаттиқ руҳий касал, баъзан касали хуруж қилганда 3 талоқсан деркан, ўзига сал келгандан сўнг бу гапларни гапирмадим дер экан. Уларнинг 4 фарзандлари бор. Аёл эридан воз кечмай касал бўлса ҳам эрини яхши кўриб қараб яшар экан. Виждони қийналяпти экан. Никоҳлари бузилганми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Жиннининг талоғи ўтмайди деган қоида бор. Гоҳида жинни бўлиб, гоҳида ўзига келадиган бўлса жиннилик ҳолатдагиси ўтмайди, ўзига келган ҳолатдаги талоғи ўтади. Валлоҳу аълам!

5 Май 2022, 00:56 | Савол-жавоблар | 146 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar