Аллоҳга ишонмайдиган эр

Ассалому алайкум! Бир аёл намоз ўқийди, лекин турмуш ўртоғи умуман Аллоҳга ишонмайди. Худо йўқ дейди. Улар нима қилишлари керак?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ундай бўлса уларни ўртасида асло никоҳ йўқ. Бирга яшашлари жоиз эмас. Мабодо эри иймон келтирса ҳам қайта никоҳ ўқитиш керак бўлади. Ораларидаги барча ишлар зино бўлади. Муслима аёлнинг мусулмондан бошқа, масалан яҳудийга ҳам насронийга ҳам атеистга ҳам бутга сиғинувчига ҳам никоҳланиши ҳалол эмас. Улар билан муслимани никоҳи боғланмайди ҳам. Валлоҳу аълам!

5 Май 2022, 01:18 | Савол-жавоблар | 158 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar