Ошхона ижараси

Ассалому алайкум! Мен ошхонамни (столовой) ижарага бермоқчиман ижарачилар хам тайёр лекин улар ошхонада турли таомлар билан бир қаторда спиртли ичимликлар хам сотишади. Улар менга ижара хақини спиртли ичимликлардан келадиган фойдани аралаштирмасдан фақат таомлардан тушадиган фойда эвазига бермоқчи. Мен шуларга ижарага берсам бўладими? Жавобингиз учун катта раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Йўқ, чунки сиз ўша ишхонанинг бир бурчагини ўша ишга ёрдам учун беорган ҳисобланасиз ва гуноҳига ҳам тенма-тенг шерик бўласиз. Аллоҳ таоло “Моида” сурасида марҳамат қилади:  يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ.... َتَعَاوَنُواْ عَلَى الْبرِّ وَالتَّقْوَى وَلاَ تَعَاوَنُواْ عَلَى الإِثْمِ وَالْعُدْوَانِ وَاتَّقُواْ اللّهَ إِنَّ اللّهَ شَدِيدُ الْعِقَابِ۝ 2. Эй иймон келтирганлар! Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг. Гуноҳ ва душманлик йўлида ҳамкорлик қилманг. Аллоҳга тақво қилинг. Албатта, Аллоҳ иқоби шиддатлидир.
Ушбу оят қулоққа оддий бўлиб эшитилгани билан азоби оғир бўлади. Валлоҳу аълам!

5 Май 2022, 01:29 | Савол-жавоблар | 175 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar