Аёлларни тарбиялаш

Ассалому алайкум! Мен бир нарсага аниқлик киритмоқчи эдим хозирги кунда намоз ўқийдиган ва ўқимайдиган аёллар турмуш ўртоғига (эрига) гап қайтариб жанжалашишади ҳамда сенсираб сўкиш одатлариям бор сиз манга ёқмисиз сизи ёмон кўраман деб жахл устида гапиришади кўпчилик йигитлар қўй майли болам бор деб индамай кейин яна ярашиб кетишади. Эр хотин уруши дока рўмол қуриши деганде. Ёш оилаларга қандай йўл тугани яхши, ажрашганими бирга яшаганими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Ким ўзи билан Аллоҳ таолонинг ўртасини ислоҳ қилса Аллоҳ таоло у билан бошқа инсонлар орасини ислоҳ қилиб қўяди. Эркак ҳам қанчалик ҳақиқий тақво илмда зиёдалашгани сари аёли ҳам унга итоатда зиёдалашиб бораверади. Машойихлардан бири: “Мен Аллоҳга осий бўлганлигимни аёлим ва уловимдаги итоатсизликдан билиб оламан” деганлар. Валлоҳу аълам!

29 Апрел 2022, 14:31 | Савол-жавоблар | 176 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar