Тарозидаги озайиш ёки кўпайиш

Ассалому алайкум! Ушбу ҳадиснинг шарҳи бўйича «Кам қилиб берган битта дони сабабли кенглиги осмонлару ерча келадиган жаннатни сотиб юборган кимсага вайл бўлсин. Ортиқча олган битта дони сабабли вайлни сотиб олган кимсанинг ҳолига вой бўлсин»(китоб- "гуноҳи кабиралар"). Тарозида ўлчанаётганда 1 килограм нарса олмоқчи бўлсак 1010грам бўлиб кетади, лекин 1кг га пул тўлаймиз бу тўғрими? Ёки сотувчи сўрамасак ҳам озроқ қўшиб беради. Бу ҳам гуноҳга кирадими? Гуноҳ бўлса агарда олгандан кейин озроқ қисмини таҳминлаб олиб ташласак бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бу келишувга боғлиқ. Розилик билан берса зарар йўқ. Валлоҳу аълам!

5 Май 2022, 02:24 | Савол-жавоблар | 152 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar