Таксилар нархини ошириб олса

Ассалому алайкум! Исмим Абдуҳаким. Мен хар куни қишлоқдан шахарга қатнаб ишлайман. Шахарга қатнаш учун Дамасда ёки енгил машинада (такси)ларда қатнашга тўғри келади. Лекин базида АГҚШ да яъни Метанда навбат бўлиб қолса дамасчилар ва таксичилар биргаликда келишиб нархини кўтариб оляпди. Нимага кўтариб олдиларинг десак метан навбат 3-4 соатда қуйиб келяпмиз, осон бўлмаяпти дейишяпти. Ахир биз йўловчилар хам енгил пул топаётганимиз йўқку. Саволимни асосий моҳияти шундан иборатки дамасчилар ёки таксичилар шунақа метанда озгина навбат кутиб бироз қийналиб, нархини келишиб ошириб олишса, шундан топаётган фойдаси ҳалолми? Яна бир нарса метан нархи 150-200 сўм ошса йўл кирани нархини 1000 сўм ошириб олишади. Шу жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Фиқҳда музтар, яъни ночор инсоннинг молини арзонга сотиб олиш макруҳ дейилган. Яъни ночор ва мажбур сотаётгани учун бозордаги нархдан кўра пастга уриб арзонга сотиб олиш макруҳ. Уларни иши ҳам шунга ўхшайди. Халқнинг ночорлигига қараб хоҳлаган нархини белгилаб олиши макруҳдир. Одатда макруҳ сўзидан ҳаромга яқин макруҳ тушинилган. Инсон бу дунёга имкон қадар яхшилик қилиб, топган молини ҳам яхши йўлларга сарфлаб Аллоҳ таолонинг розилигини топишга ҳаракат қилади. Норози қилиб топган пулини Аллоҳ йўлига сарфласа қабул бўлмайди. Валлоҳу аълам!

5 Май 2022, 02:24 | Савол-жавоблар | 180 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar