Бир нечтадан савол бериш

Ассалому алайкум, муҳтарам устоз! Қадрли Шайх ҳазратлари!Устоз сизни уринтириб қўйганим учун узр сўрайман. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга саҳобалар (розияллоҳу анҳум) ҳам бир савол беришда 2-3 та савол билан мурожаат қилишгани ҳақидаги ривоятларни ўқигандим. Унинг шарҳида 2-3 та саволни бериш жоиз дейилганлиги учун алоҳида мавзу очмай, саволларим ҳаммаси битта мавзуда бўлганлиги учун бир йўла бергандим. Яна Жаброил алайҳиссаломнинг пайгамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга бир нечта саволлар билан мурожаат қилганлари ривоятларда собитдир. Албатта бу саволларни беришимдан мақсад динни ўрганишдир. Аллоҳ тану-жонингизни соғ қилсин!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Бир саволга жавоб бериб бўлганларидан кейин иккинчи савол берилган. Сизга ўхшаб учтасини бирданига бермаган. Дийнни ўрганиш ниятидаги одам ўзи ундан илм истаган одамни ҳурматини қилиш ва айтганига амал қилиши керак бўлади.

5 Май 2022, 03:07 | Савол-жавоблар | 143 | Ақийда
|
Boshqa savol-javoblar