Мижозни олиб келгани ёки тавсия қилгани учун фоиз олса

Ассалому алайкум! Бир киши устачилик билан шуғулланади. Бу уста вақти-вақти билан бир ўртоғимнинг "Хўжалик моллари дукони"дан савдо қилиб туради. Бу уста ўртоғимга: "Мен сенга мижоз олиб келаман. Сен эса мижозим савдо қилган пулидан фалончи фоизини берасан" дебди. Ўртоғим эса устага: Сиз мижозингизга "Бир танишимнинг дуконида хар хил юклар бор. Нархларини ўзингиз келишасиз. Юклар ёқса оласиз, ёқмаса бошқа дукондан оласиз" деб айтинг. Лекин у дуконда юклар арзон ёки қиммат деб айтманг. Савдони мижозингиз билан ўзим келишаман" дебди. Уста ёлғон ишлатмай танишимнинг дуконига боринг деб мижозини ўзи билан олиб келса ёки ўзингиз танишимнинг дуконига боринг деб ўзини юборса, шу гапи учун айтган савдонинг маълум фоизини олса бўладими. Мижоз, уста билан ўртоғимни келишганини билмайди. Уста ҳам ёлғон ишлатмаябди. Уста ўртоғимнинг дуконига баъзан мижозни ўзи билан олиб келади, баъзан бу дўконга ўзи келмасдан, мижозининг ўзини жўнатади, яъни ўртоғимнинг дуконини тавсия қилади. Бизни ўйлантираётган масала мижоз, уста билан ўртоғимни келишганини билмаябди.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Фоиз эмас маълум бир пул олиш мумкин. Савдо қилган пулидан эмас ўзини сотган нархидан. Сизни ҳақингизни харидор зиммасига юклатилса жоиз эмас. Бу худди йўлдаги ошхоналар шофёр айни ўша ошхонага тўхтагани учун берадиган бепул овқат даражасида бўлиши керак. Ҳозирда кўпчилик усталар қилаётган ишлари мижозга хиёнат ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

5 Май 2022, 03:51 | Савол-жавоблар | 139 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar