Тирноқлар орасидаги кир

Ассалому алайкум! 4 ойдан бери намоз ўқийман, лекин хар гал тахорат олаётганда тирноқларим остига сув киришига ахамият бермасдим. Шунчаки устидан ишқалаб ювардим. Тирноқлар остига сув етиши шарт эканлигини эшитиб иккиланиб қолдим. Шунча ўқиган намозим нима бўлади энди?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Кир оддий чанг ёки тупроқдан тўпланган кир бўлса устидан сув оқизиш билан унинг остига сув етади. Агар аёлларнинг тирноққа қўйдиган лаки каби бўлса уларнинг остига етмайди. Энди эътибор беринг. Валлоҳу аълам!

29 Апрел 2022, 23:44 | Савол-жавоблар | 144 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar