харом
асалому алейкум СҲайх ҳазратлари саволга жавоб биламан лекин кенг шакилда этказолмаяпман христиан ва мусулмон динидагиларга жавоб сайтда булса қаерда топишим мумкинлигини айтинг илтимос катта рахмат1 чучқа гушти нимага харом
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Аллоҳ ҳаром дегани учун ҳаром.Чўчқа буткул ҳаром. Ўлимтик, қон каби у ҳам нажас ва ифлос бўлгани учун ҳаром.Қолаверса, чўчқа табиати бузуқ, ифлос ҳайвон, нима кўринса еяверадиган махлуқ. Соф табиат эгалари ундан нафрат қиладилар.Ейилган озуқа инсон вужудига сингиб, ўз таъсирини ўтказади. Масалан, баъзи дориларни ичсангиз, Аллоҳ у моддаларга берган хусусият туфайли танадаги оғриқ қолади, баъзилари истеъмол қилинса, асаб ўрнига тушади ва ҳоказо. Шунингдек, баъзи овқатлар иссиқлигингизни ошириб юборса, бошқаси совуқлигингизни оширади. Хулоса шуки, тановул қилинган озуқалар инсонга ҳар жиҳатдан таъсир ўтказади.Тажрибалиларнинг таъкидлашича, дунёда эркаги урғочисини қизғанмайдиган бирданбир ҳайвон чўчқа экан. Балки шу боисдандир, чўчқа гўшти кўп истеъмол қиладиган халқларнинг эркаклари аёлларини қизғанмайдилар, бу масалада иффат ва номус нималигини билмайдиган даюсларга айланиб қолганлар.Тиб олимлари чўчқа гўштида қонтомир ва юрак касалликларни тарқатувчи моддалар борлигини ҳам аниқлашди. Яна бошқа кўпгина зарарлари ҳам аён бўлди. Бу ҳақда ҳатто ўзлари чўчқа гўштини истеъмол қиладиган халқларнинг вакиллари, Қуръон ва Исломдан бехабар кишилар илмий ишлар қилдилар, алоҳида китоблар ҳам ёздилар.
5 Май 2022, 04:02 | Савол-жавоблар | 165 | Ҳалол ва ҳаром