ВИП кўринишдаги саррофлик
Ассалому алайкум! Устозлар саррофликнинг ҳукми қўлма-қўл бўлиш шарти билан жоиз дейилган. Аммо баъзи жабхаларда, хусусан туризм сохасида биз гид(Экскурсовод)лар аксарият холларда дуч келадиган бир холат бор. Сайёх кунлик харажатлари учун ўзи пул сарф қилмайди. Унинг харажатларини гид сўмда тўлаб қоплайди ва қилинган бир кунлик харажатнинг пулини сайёх куннинг охирида хисоблаб гидга долларда қайтаради. Бу иш шаръан ҳалолми? Аллоҳ рози бўлсин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Гид берган нарса қарз ҳисобланади. Қарзни олишда сарфлаган сўмини сўраш керак. Сўмнинг эвазига доллар берса ҳам жоиз. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 04:40 | Савол-жавоблар | 148 | Молия ва тижорат