Ололмаган қарзни закот деб ҳисоблаш
Ассалому алайкум! Бир бой одам бировгаларга қарз мошина ёки бир буюмни 5-6 ойда пулини қайтаришга берди. 5-6 вақт ўтиб шу қарзни олган одам бермади. Бой одам шу қарздорлардан ундириб ололмади қўлидан хеч нарса келмади. Бир кун бойни олдига бир пулга мухтож қариндоши ноиложликдан келди. Қарз бериб туринг деди. Бой хозир бергани пулим йўқ деди. Шунда қарз сўраб келган одам шунда закотингизни бировга бермаган бўлсангиз шуни берсангиз ҳам майли деди. Шунда бой айтдики закотимни бировларга қарз 5-6да қайтаришга мошина бўюм берганман. Шуларни пулини ололмаяпман, ололмаган пулларни закот деб кечиб юборяпман деб жавоб берди. Савол. қарз берган пулни закот деб кечиб юборса закоти қабул бўладими? У закотим деб айтяпти ва мухтожларга закотини бермаяпти? Хозирги кунда шунақа воқеалар бўляпти, яъни қарз бўлиб беришмаяпти, нима иш қилиш керак?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қарз берган пулни закот деб кечиб юборса закоти қабул бўлмайди. Закотини бериши фарз. Ҳаққларини қандай қилиб бўлса ҳам ундириб олиши ҳам вожиб. Валлоҳу аълам!
5 Май 2022, 04:24 | Савол-жавоблар | 158 | Закот