Али Муҳаммад Саллабий ҳақида
Муҳтарам устоз, сиздан Доктор Али Муҳаммад Саллабий ҳақида сурамоқчи эдим. У кишининг бир қанча сийрат ва тариҳга доир мавзуларда ёзган китобларига дуч келдим. Куп китоблари араб тилидан бошқа тилларга таржима қилинибди. Камина у кишининг Абу Бакр, Умар, Усмон ва Али р.а. ларнинг ҳаётлари ҳақида ёзган китобларининг инглиз тилидаги таржимасини сотиб олиб, танишиб чиқдим. Китобларни ҳали тула уқиб чиқмаган булсам ҳам, улар манга жуда ҳам манзур булди. Араб тилидан бошқа тилда бу борада бу қадар батафсил ёзилган китоб жуда кам булса керак. Аҳли илмлардан бирлари у киши ҳақида шундай деди:"Эски му‘табар тариҳ ёки сийрат китобларда (Тобарий, Ибн Катҳир) ма‘лумот нуқтаи назаридан у ҳоҳ саҳиҳ ёки заиф булсин ёзилаверган. Саллабий жаноблари уша китоблардан фақат ишончли ва саҳиҳ ма‘лумотларини ажратиб олиб, китоб та‘лиф қилдилар ва янги бир юналишни юлга қуйдилар".Агар Али Муҳаммад Саллабий жаноблари ҳақида эшитган ёки таниган булсангиз, у киши, китоблари ва юқоридаги қавл ҳақида сиз устозимиздан ма‘лумот олмоқчи эдим?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- У киши менинг яқин танишим. Ҳақларида сиз ёзган гаплар тўғри.
5 Май 2022, 05:08 | Савол-жавоблар | 180 | Китоблар
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- У киши менинг яқин танишим. Ҳақларида сиз ёзган гаплар тўғри.
5 Май 2022, 05:08 | Савол-жавоблар | 180 | Китоблар