Ҳўжайин муомаласи

Ассаламу-алайкум. Аллоҳ сизни қилаётган ишларингиздан рози бо‘лсин. Бир савдо до‘конида савдо қилувчи сотувчи (ойлик эвазига ишлайди), лекин ҳаридорлар билан о‘зи ҳисоб китоб қилади я‘ни насияга беради ва наҳдга сотади,ҳаридорларни ҳам о‘зи танийди.Бу орада қарзи бор ҳаридор ҳисоб китоб дафтарим ё‘қолди ва ҳоказо баҳоналар билан сиздан қарзим ё‘қ деди (тан олишни истамайди),қарзим бор деб тан олганлар ҳам 2-3 йилдан бери имкони борича чо‘зиб бермай юрибди ёки оз-оздан беряпти.Ҳо‘жайин молларни ҳудди о‘зингизники деб тасарруф этинг деб айтган ва насияга ҳам бериб туринг ҳаммага ҳам ишончсизлик қилаверманг деган 2-3 марта балки ундан ко‘проқ.Энди қарзлар сизни бо‘йнингизга сиз то‘лайсиз дейиши мумкинми?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Бу гапни иккингиз бирга бўлиб илмли одамдан сўранглар. Ҳозир бир тараф айтгани учун жавоб бериб бўлмайди.

5 Май 2022, 05:41 | Савол-жавоблар | 150 | Ислам
|
Boshqa savol-javoblar