Кореяда вирус

Ассаламу алайкум! Биз хозир Жанубий Кореада тахсил олиб келмоқдамиз. Бу бераётган саволим шу ерда юрган кўпчилик юртдошларимиз номидан. Хаммага малумки хозирда хитойдан чиққан каронавирус бошқа давлатларга кенг таркаб бормоқда. Жанубий Кореяда хам сўнги 4 кун ичида кескин ўсиш кузатилди ва давом этмоқда. Кунига тахминан 100 та одамда кузатилмоқда ва бу нарса бизни кўп хавотирга солмоқда. Кўп студентлар татил олиб Узб га чиқиб кетишмоқчи. Хозрда фақат бир шахар карантинга олиниш арафасида. Саволим шундан иборатки, агар биз татил олиб чиқиб кетсак Пайғамбаримиз с.а.в: "Вабо бор жойга борменглар, агар ўша ерда бўсаларингиз у ердан чиқманглар" деган хадисларига осийлик қилиб қолган бўлмаймизми? Ёки бу холат фақат карантиндаги жойларга вожиб бўладими? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳақиқатда сизлар турган жойга вабо тарқаган бўлса бошқа жойга кетманглар. Атрофингларда йўқ бўлса қочишинглар мумкин. Бунда ҳазрати Умарнинг “Аллоҳнинг тақдиридан яна Аллоҳнинг тақдирига қочмоқдаман” деган гапларига амал қилган бўласизлар. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 18:58 | Савол-жавоблар | 165 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar