Тезтоп телеўйини қимор эмасми?
Ассалому алайкум! Бир ўйиннинг қимор эканлиги ёки эмаслиги тўғрисида. Телевизорда, "Ёшлар"каналида "Тезтоп" деган ўйин бор, унда кўрсатув бошловчиси турли осон саволлар беради (саволлар жуда оддий), томошабинлар эса телефон қиладилар. Ҳар бир чақирув тугмасини босганлик учун 3789 сўм пул ечиб олинади, бир неча минг одам бир пайтда телефон қилса, шулардан фақат биттаси уланади. Ваҳоланки ҳаммадан пул ечиб олинади. Тўғри жавоб берган кишига ҳар бир тўғри жавоби учун 50.000 сўм мукофот берилади. Бу ўйин қиморми ёки қимор эмасми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қимор. Ҳамма пул тикиб ютуқни бир кишига бериш қимор бўлади. Валлоҳу аълам!
5 Май 2022, 08:24 | Савол-жавоблар | 160 | Молия ва тижорат
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қимор. Ҳамма пул тикиб ютуқни бир кишига бериш қимор бўлади. Валлоҳу аълам!
5 Май 2022, 08:24 | Савол-жавоблар | 160 | Молия ва тижорат