Электр хисобчи хисоблагични "тўғрилаб бераман" деса

Ассалому алайкум! Уйимизга электр хисоблагич келди. Электр тахминан 600 сўм ишлади, майли сен 400сўм бер қоганини ўзим тўғирлейман деди. Дадам 400сўм берди. Шунда электрчи жавобгар бўладими ёки иккаласи хамми? Мен дадамга бу хато қилдиз деяпману лекин “ха светчи ўзи айтди” дейиши мумкун дадам.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аслида ўша ҳисоблагични нотўғрилаб берувчилар жуда кўп ҳолларда нотўғри гапиришади. Масалан бўлган воқеа, бир дўстимизни уйига ўшалар келиб оиладаги аёлларга тўлов миқдори бир милион бўлганини айтишибди. Агар 300.000 берса қарзни ёпиб берар экан. Яна 300.000ни банкка тўлаш керак экан. Шунда қолган 400.000ни “тўғрилаб” беришини айтган экан. РайГазга борилса аслида уларни қарзи 290.000 экан. Қайта қайта текширтириб сўраса 290.000лиги аниқ бўлиб чиқди. Ундай бўлмаган тақдирда ҳам келишиш иши омма халқдан ўғирлаш ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 06:17 | Савол-жавоблар | 161 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar