Ҳадис ва ҳаётнинг 19-жузидаги ҳадисга доир савол

Ассалому алакум раҳматуллоҳу ва баракотуҳу Шайх Ҳазратлари! Аллоҳ субҳаноҳу таоло Сизга ва аҳлингизни барча мўмин мусулмонлар бахтига соғ-саломат қилсин. Устоз Сизнинг Ҳадис ва ва Ҳаёт китобингизнинг 19-жузида (Нубувват ва Рисолат), 196 бетдаги Абу Ҳурайра р.а. дан ривоят қилинган ҳадиснинг охирги қисмини тушунмай қолдим:Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз с.а.в. га бу Моликдир, дўзахнинг соҳиби унга салом бер дейди, лекин у (Молик) менга биринчи салом берди дейилган. Ҳадиснинг мана шу жойини тушунишга ёрдам берсангиз. Бу Молик ким? Нега у дўзахнинг соҳиби дейилган? Олдиндан раҳмат устоз. Ассалому алакум раҳматуллоҳу ва баракотуҳу!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Молик дўзахнинг хизматини қилиб турадиган фариштанинг номи.

5 Май 2022, 09:52 | Савол-жавоблар | 140 | Ҳадислар
|
Boshqa savol-javoblar