Қурбонлик гўштни ўзи еса ҳам бўладими
Ассалому алайкум! Кўп бора эшитишимча бир нечта киши бир бўлиб бир буқа қурбонлик қилмоқчи бўлса, улардан биттаси гўштни ният қилса қурбонлик хеч қайсинисидан қабул бўлмайди. саволим шундаки бу йил Аллоҳ рахматига олган бўлсин отамнинг номидан қўчқор қурбонлик қилиш ниятимиз бор. Бошқа вақтда қўй сўйиб эхсон қилмоқчи эдик аммо, савоби кўп бўлсин деб қурбон хайитида қурбонлик қилишни ният қилдик. Қурбонликни 3 га тақсимлаб 3 дан бирини ўзимизга олиб қолмоқчимиз. 3 дан 2 қисмини эхсон қилиб таркатмоқчимиз. 3 дан бирини ўзимиз учун олиш ниятимиз борлиги учун қурбонлигимиз тўғри бўладими? Гўштни ният қилган бўлиб қолмаймизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Тўғри бўлади. Қурбонликни ният қилган киши қурбонликнинг гўштини ўзи истеъмол қилиши учун олиб қўйса, гўшт ниятида қилган бўлмайди. Валлоҳу аълам!
9 Май 2022, 08:47 | Савол-жавоблар | 142 | Ибодатлар