Махси вақти чиқса

Ассалому алайкум! Махсининг вақти чиқса тахорат бузиладими? Махсини ечиб оёқни ювиб яна махси кийсам бўладими ёки тўлиқ тахорат олиб кейин кийиш керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Вақти чиқса таҳорат бузилади. Таҳорати бўлса оёқнинг ўзини ювиб олиш кифоя. Валлоҳу аълам!

5 Май 2022, 10:02 | Савол-жавоблар | 193 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar