Хонамга кириб олишларига хаққи борми

Ассалому алайкум! Ҳозирда турмуш ўртоғим ва фарзандларим билан россиядамиз. Мен келин бўлиб тушган 2 хона уйда мени нарса буйимларим қолган. Шу кунларда мен эшитиб қолдим мени нарсаларимми кичинагина битта хонага олиб чиқиб мен келин бўлиб тушган хоналарди қайнотам ўзига хона қилиб яшаётган экан. Бунақа қилишга хаққи борми? Мени нарсаларимга тегишга хақлари борми? Илтимос маслахат беринг бир ярим йил бўлибди, ман энди эшитдим. Мен бу қилган ишларидан норозиман, шу даражада нафратланиб кетяпман бунақанги инсонлардан.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! У хоналарни сизга мулк қилиб берган бўлмаса ёки ҳадя қилинган бўлмаса ёки сизни маҳрингизга берилган бўлмаса хоналарни эгалари қайнота қайнонангиз бўлишади. Уларни ўзларини мулки бўлганидан кейин хоҳлаганидек тасарруф қилишади. Агарда сизнинг мулкингиз бўлса ҳам, яхши гумонда бўлинг. Ҳожатлари бўлса, фойдаланиб туришгандир. Бу нафратланадиган даражадаги иш эмас. Зеро мусулмон кишинг кўнглида бошқа мусулмонга нисбатан ғиллу ғаш бўлмайди. "Ҳашр” сурасининг 10-оятида шундай дейилади:"Улардан кейин келганлар: «Эй Роббимиз, бизни ва биздан аввал иймон билан ўтган биродарларимизни мағфират қилгин, қалбимизда иймон келтирганларга нафрат солмагин, эй Роббимиз, албатта, сен шафқатли ва меҳрибонсан», дерлар".   Бу каби майда нарсаларга эътибор бермасдан, ибодатда ва эрингизнинг хизматида бардавом бўлинг. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 22:06 | Савол-жавоблар | 161 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar