Атрофдагилар билан муомалат масаласи

Ассалому алайкум раҳматуллоҳу ва баракотуҳ Шайх Ҳазратлар!Устоз сизга савол билан мурожаат этишга рухсат бергайсиз.Устоз, ҳозирги кунларимизда одамлар ҳаммаси ўзи билан ўзи овора бўлиб қолган. Кўпчилик фақатгина кимгадир иши тушсагина олдига келиб ҳол аҳвол сўрайди, бошқа пайтда гаплашгиси ҳам келмайди. Мен ўзим ишлайдиган ишхонада ҳам худди шундай. Яъни агар иши тушмаса ҳаттоки саломлашмайди ҳам. Шу ҳолатларда мен жуда сиқилиб кетаман. Мана шунақанги ҳолатларда қандай ҳаракат қилиш тўғри бўлади? Ҳар қандай ҳолатда мен ҳаммага яхши муомалада бўлишим керакми ёки мен ҳам уларга беэътибор бўлишим керакми? Ассалому алайкум раҳматуллоҳу ва баракотуҳ!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Имкони борича ҳар қандай ҳолатда ҳам одамларнинг афзали бўлишга ҳаракат қилиш керак.

5 Май 2022, 10:24 | Савол-жавоблар | 148 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar