Такбири иқоматни Қомад Қомад деб бошлайман

Ассалому алайкум! Мен намоз ўқишни бошлашда аввал китобда зарур бўлган барча дуоларни ёдлаганман, намоз ўқиш тартибларини эса асосан бир дўстимдан ўрганганман. Фарз намозидан олдин такбири иқоматни айтишдан аввал "Қомад Қомад" деб оламан сўнг 4 марта Аллоҳу Акбар ва шу зайлда ўз тартибида иқомат такбирини тугатаман. Ҳозиргача "Қомад Қомад" дейилишини ҳеч бир китобда кўрмадим Саволим шунда иборатки, "Қомад Қомад" дейишим тўғрими ? Жавобингиз учун раҳмат, Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Шарт эмас, чунки суннатда ундай дейиш йўқ. Аллоҳу акбар деб бошлаб кетилса, жоиз бўлади. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 21:31 | Савол-жавоблар | 161 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar