Савдода ишлатиладиган сўзлар
Ассалому алайкум! 1). Мен бозорда бир дўконда сотувчи бўлиб ишлайман. Савдо қилаётганда нарх тўғри келса хам "озгина хисобимиз чиқмаяпти", "бу нархга тўғри келмайди" деган сўзларни кўп ишлатамиз. Агар нарх тўғри келишига сотиб юборсам хўжайин “яна қўшинг деганизда қўшарди қимматроққа сотардик” деб урушиб берадилар. Мен ҳаромдан жуда қўрқаман, савдода хам ёлғон ишлатишни хохламиман. Анна шу айтаётган гапларимиз ёлғон бўлиб қолмаябтими? Бизларга қандай насиҳат қиласизлар?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Жарир ибн Абдуллоҳ Бажалий розияллоҳу анҳу бир кун бир кишидан от сотиб олди. Эгасини уни 300га баҳолаган эди. Жарир ибн Абдуллоҳ унга эътибор қаратиб нархини ошираверди, ҳатто 800гача чиқардилар ва “Отинг бундан кўпига ҳам лойиқ” дедилар. У кишидан нега бундай қилганларини сўраганларида у киши “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар бир мусулмонга хайриҳоҳ бўлишимизга буюрганлар” дедилар. Сиз айтаган иш эса бировнинг ҳаққини юлиб олишга киради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳорат олдилар. Шунда саҳобалар таҳорат сувига шошилдилар. Кимдир Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қўлларидан тушган сувни юзларига суртди, кимдир ичди яна кимдир нималар қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Нега бундай қиляпсизлар” деб сўрадилар. “Сизга муҳаббат қилганимиз учун” дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Мен сизларга бир амални айтайми, уни қилсаларингиз Аллоҳ ва расулига муҳаббат қилган бўласизлар ва сизларнинг муҳаббатингиз Аллоҳ ва расулининг наздида мақбул бўлиб Аллоҳ ва расули ҳам сизларни яхши кўради” дедилар. “Ҳа я Расулуллоҳ” дейишди. “Уч амал бор. Шуни қилсаларингиз Аллоҳ ва расулига муҳаббат қиласизлар, Аллоҳ ва расули ҳам сизларга муҳаббат қилади. 1-гапирсангиз фақат рост гапиринг. Яъни ҳеч қачон ёлғон гапирманг. 2-омонатга хиёнат қилманг. Яъни ҳеч кимса ҳаққида маккорлик қилманг. 3-қўшнингизга яхши муомалада бўлинг” дедилар. Яна бир ҳадисларида “Мўмин ёлғончи бўлиши мумкин эмас” дедилар. Яна бир ҳадисларида “Мўмин мўминнинг ҳаққига хиёнат қиладиган маккор бўлмайди” дедилар. Афсуски ҳозирги кунда ёлғон гапириш, бошқаларни молини ноҳақдан қўлга киритиш маҳорат бўлиб қолди. Хусусан машина бозорларида, мол бозорларида, корхона ва заводларда ва яна ҳозирги тилда айтилганда прораб бўлиб ишловчилар хонадон эгаларига буюртма берганларни ҳаққини маккорлик билан ўғирлашмоқда. Дўкондан оладиган нарсаларнинг рўйхатини тузиб берилса дўкончи билан келишиб уй эгасини ҳаққини ўмаряпти. Усталар билан тил бириктириб уй эгасини ҳаққини ўмаряпти. Сиз каби ҳунармандлар ўртасига тушиб мижознинг ҳаққини ўғирлаяпти. Энг ачинарлиси ўша уриб қолвучиларни маълум бир йил ўтиб баданига пес тушмоқда, рак касалига дучор бўлмоқда, ўғирлаб едириб катта қилган боласи куйдирмоқда. Қизи эрдан ажрашиб келиб бузуқлик йўлига кириб кетмоқда. Хотини ўзгалар билан ҳаром алоқага кириб кетмоқда. Буларнинг барчасининг гуноҳи эса макр қилганнинг зиммасида қолади. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 01:13 | Савол-жавоблар | 164 | Молия ва тижорат