Қарзни цементга хисоблаш

Ассалому алайкум! Пул керак бўлиб қолиб тоғамдан пул сўрадим. У цемент олмоқчи бўлган пули борлигини, ёзда ҳозирги нархда цемент олиб бериш эвазига бериши мумкинлигини айтди. Масалан 600 доллар беради, бу вақтда бу пулга 8 тонна цемент беради. Ёзда 8 тонна цементни 700 долларга олиб беришим керак. Шунақа қилсак рибога аралашмаймизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бу қарз бериб устама олиш ҳисобланиб, айни рибонинг ўзи бўлади. Валлоҳу аълам!

5 Май 2022, 10:46 | Савол-жавоблар | 163 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar