Рибоми ёки
БИСМИЛЛАХИР РОХМАНИР РОХИЙМАссаламу алайкум ва рохматуллохи ва барокатух хурматли Устоз Шайх хазратлари !!!Сизга бир масала буйича саволим бор.Бир аёл кариндошим бор эри вафот этган, эридан колган даромади бор лекин умуман тижоратни тушунмайди,бир танишимиз келиб :" Сизга хам кийин булди тушунаман, уша пулларингизни менга беринг мен уз тижоратимга кушиб сизга хар ой шунча-шунча улуш бераман,агар тижоратим юришмаса сизга пулингизни кайтариб бераман " деб айтди ва хозирда шу аёлга хар ойи улуш бериб турибди. Устоз бу РИБОга кирадими!? Жавобингиз учун олдиндан катта рахмат!!!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Рибо эмас, аммо нотўғри. Улар гувоҳлар олдида ёзма шартнома тузсинлар. Унда аёл пулини савдогарга музораба муомасига беради. Савдогар алоҳида ҳисоб қилиб боради. Тушган фойдани бўлиб олишга келишилади. Тенгми ёки бошқачами ўзлари келишадилар. Келишилган муддатда ҳисоб қилиб аёлнинг фойдадаги ҳаққини бериб туради.
5 Май 2022, 02:13 | Савол-жавоблар | 140 | Молия ва тижорат