Қиёматга қолувчи қарз
Ассалому алайкум! Қадрлик устозлар, биз бир танишим билан бирга иш қилгандик. Иш бошлангандан кo‘п o‘тмасдан мен o‘з улушимни чиқазиб олишга мажбур бo‘лдим. Орадан 7 йиллар o‘тиб яна шу масала кo‘тарилди. Орамиздан анча ёмон гаплар o‘тди. Шу пайтгача бир оғиз ишдан кo‘рилган зиённи тo‘лашим кераклигини айтмаганди. Жахл устида қанча беришим кераклигини сo‘радим. Ишга умумий 37000 тикилган, ишдан зиён 25000 бo‘лган ва мени улушим 5000 еди. Шунда, хохласангиз 12000 зиённи 3га(ишда 3 киши пул тиккан) бo‘либ 4000 беринг. Хохласангиз сиз ишдан чиқётган пайт 5000 ишлатилган эди шундан 1650 (30% зиён хисобидан) беринг деди. Уша пайт жахл устида 1650ни қилиб беришим ва хеч қандай савол сo‘рамаслигимни баён қилдим. Вахоланки бу иш охирида танишим тo‘ламаган хақларини (400-600 атрофида)мен хақдорларга тo‘лагандим. Алхамдулиллах, бугун қарзимдан бутунлай қутилдим. Хамма пулни тo‘лаб бo‘либ яна қарзим борми десам ёқ деди. 3 маротаба хисоб-китоб қилиши ва орамиздаги олди-бердиларни қараб чиқиши йo‘қса қиёматга қолишини айтдим. Лафз қилганим учун тo‘лаган пулларимни айтмадим. Айтингчи уша ман тo‘лаган пуллар энди қиёматга захира бo‘либ қоладими, ёки лафзимдан қайтиб унга қаерда ва қанча пул тo‘лаганимни айтишим керакми? Узундан узун савол учун сизлардан узр сo‘раб қоламан.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Айтиб, олинг. Айтмасангиз ихтиёрингиз. Албатта савобини оласиз. Валлоҳу аълам!
5 Май 2022, 14:46 | Савол-жавоблар | 179 | Молия ва тижорат
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Айтиб, олинг. Айтмасангиз ихтиёрингиз. Албатта савобини оласиз. Валлоҳу аълам!
5 Май 2022, 14:46 | Савол-жавоблар | 179 | Молия ва тижорат