Савоб етиб туриши

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, Аллоҳ сизлардан рози бўлсин! Бир ҳадисда «ўлимдан бир кишини қутқариб қолса, бутун инсониятни қутқариб қолган бўлади, агар бир бегуноҳ кишини қасддан ўлдирса, бутун инсониятни ўлдирган билан баробар бўлади» деб эшитган эдим. Бу ерда қутқарилган киши мусулмон бўлиши шартми, ёки динининг аҳамияти йўқцми? Агар насроний ёки мажусий ёки динсиз киши бўлса ҳам, ўлаётганда ёрдам бериб қутқарса ўша савобга эга бўладими? Реаниматологияда ишлайдиган шифокорлар хар куни беморларни ҳаётга қайтариш учун курашишади ва катта маош олишиди. Уларнинг олаётган маоши савобига ҳалақит бермайдими?
2). Агар киши биродарига китоб ёки дин таълимига хизмат кўрсатадиган буюм совға қилса унинг савоби қиёматгача келиб турадими ёки фақат ўша китоб ёки буюм ишлатилгандагина савоб бериладими? Бу иш билан «яхши суннатни барпо қилганга ўша суннатга амал қилганларнинг савоби мислича савоб ёзилади» деган ҳадисга муофиқ савоб олиш мумкинми? Жавобингиз учун олдиндан катта раҳмат!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! 1). "Бир киши йўлда жуда ҳам чанқади. У бир қудуқ излаб топди. Унга тушиб чанқоғини қондириб чиқди. Шу вақт, ташналикдан нам тупроқни ялаётган бир итни кўрди. Ит ҳам мен каби чанқабди, деб ўйлаб, у киши яна қудуққа тушди ва оёқ кийимида сув олиб чиқиб итни суғорди. Аллоҳ унинг гуноҳларини кечирди, дедилар, Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам. Саҳобалар У зотдан: "Эй Аллоҳнинг Расули, ҳайвонлардан биз учун ажр борми?", деб сўрадилар. Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳар-бир жонлида шундай ажр бор", деб жавоб қилдилар. Ҳайвонга қилинган ишнинг мукофоти шу бўлса қолганини тасаввур қилиб олаверинг. Олаётган маошлари савобини камайтирмайди. Чунки ҳозирда диний таълим бераётганлар ҳам, имом ёки муаззин вазифасидагилар ҳам маош оладилар. Энг муҳими, ихлос ва фидокорлик билан ёндашсинлар. 2). Китоб йўқ бўлиб кетсада ундаги маълумот давом этар экан, савоби ёзилиб туради. Валлоҳу аълам!

1 Май 2022, 06:28 | Савол-жавоблар | 167 | Таълим ва мутаъаллим
|
Boshqa savol-javoblar