Мазхабларда намознинг турлича ўқилиши

Ассалому алайкум! Азиз устозлар Аллоҳ илмингизни бунданда зиёда қисин, Роббимга хамдлар бўлсин ким мени гунохи масият ичида юрган кезларимда бир кунда кўнглимга хидоят бериб бомдодга ўйғонганимни билмай қолдим ва билганимча бомдод намозини адо этдим, шу куни интернетдан 5 вақт намоз ўқишни ўргатувчи видеоларни қулайини қидирдим ва русийзабон тилни яхшироқ тушинганим учун рус тилидаги видеодан ўргандим.У пайтда мазхаблар тўғрисида тушунчага эга эмасдим, кейин билсам биз амал қиладиган ҳанафий мазхабида бошқачароқ ўқиларкан(яъни шунгача сано дуосини ўқиш кераклигини билмасдим ва Аттахият сал бошқачароқ ўқиларди). Яқинда ўзимиздаги китоблардан ва программалардан ҳанафий мазхаби бўйича ўқишни ўргандим. Саволим: шу пайтгача ўқиган намозим қабул бўлдимикан деган ғулғула бор юрагимда.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Шубҳа қилманг, қабул бўлади. Аллоҳ бардавом қилсин. Валлоҳу аълам!

5 Май 2022, 15:19 | Савол-жавоблар | 160 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar