Сочни фақат эр-хотин "муносабат"и вақтида ўриш

Ассалому алайкум! Аёл киши фақат эри уни "чорлаган" вақтида сочини ўриши (шамоллаш хавфи бор деб ғусл қилаётганда сочига масҳ тортиши учун) мумкинми? Сочи елкадан пастроқ тушган ҳолатда.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Мумкин эмас. Омматан аёллар ўрилган сочга масҳ тортиш жоиз деб ўйлашади. Бу мутлақо юзга-юз нотўғри фикр. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сочини ўта маҳкам қилиб ўриб олган онамизга сочни ўримини ечмасдан ювишга рухсат берганлар. Яъни ўримини ечиб ювиш шарт эмас, ечмасдан ҳам ювиши жоиз деганлар. Биздаги аёллар эса ўрилган бўлса бошга масҳ тортиш жоиз деб ўйлашади. Валлоҳу аълам!

5 Май 2022, 15:41 | Савол-жавоблар | 168 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar