Ғаззолийнинг китобидан тушунмаганим
Ассалому алайкум! 1). Мен институтда иқтисодиёт ёналишида ўқийман лекин диний илм олиб дунёга алданмасдан аҳли солиҳ кишилардан бўлмоқчиман. Мен келажакда шу иқтисодиёт соҳаси бўйича ишлаб ҳам олимлар, обидлар даражасига чиқа оламанми ва бунинг учун нималарга этибор беришим керак? 2). Имоми ғаззолий ўзини "Дунёни англаш" китобида мол мулкни Аллоҳ йўлида сарфлайман деб топишни қоралаб "бу ўй фикр шайтоннинг ҳийласи Абдураҳмон ибн Авф ҳам бой бўлгани учун жаннатга эмаклаб киради сен барибир у зотдай бўлолмайсан" деган манода бир неча ҳадислар билан исботланиб берилган. Лекин Ғаззолийнинг "Қиёмат ва Охират" китобида таржимон қавс ичига шундай жумлалар ёзилган: Исодан (а.с.) ўрнак олингларки, дунёда ҳеч нарсага эга бўлмади. Битта жун жуббани йигирма йил кийди. Саёхатга чиққанда битта пиёласи, битта эски гиламчаси ва битта тароғи бор эди. Бир куни бир одамнинг қўли билан сув ичаётганини кўриб, пиёласини ташлади. Бир куни эса бир одамнинг қўли билан соқолини тараётганини кўриб, тароғини ҳам ташлади. Ва шундай деди: "Менинг уловим оёғимдир. Уйим ғорлардир. Таомим ўсимликлардир. Шарбатим ариқ сувларидир" (Аммо ислом дини ундай дин эмас. Ҳалол пул ишлаб топиш ибодатдир. Кўп ишлаб кўп топиш ва топганини исломда буюрилган жойларга сарфлаш лозимдир. "Рамузул аҳодис"даги бир ҳадисда шундай дейилади: "Асҳобим учун фақир бўлишлик саодатдир. Охир замонда келадиган умматим учун бой бўлиш саодатдир". Биз ҳозир охир замонда яшаяпмиз. Кўп гуноҳ қилгувчилар, фитна чиқарувчилар, ибодатларига бидъат арашатирувчилар кўпайган пайтда яшаяпмиз. Бу замонда ҳалолни, ҳаромни, бидъатларни куфрга сабаб бўлган нарсаларни ўрганиш, уларга амал қилиш ва ҳалол йўл билан топиб, бой бўлиш буюк ибодатдир. Топганлари билан фақирларга ва аҳли суннат илмларини ёювчи мусулмонларга ёрдам бериш буюк саодатдир. Бу саодатга эришганлар қандай бахтлидирлар!). Шу икки гапларни изоҳлаб берсангиз?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Инсонга учта неъмат берилади. Умр, бойлик ва истеъдод. Ҳар биридан тўғри фойдалансангиз олим ва обид даражасига албатта эришасиз. 2). Бу дин душманларининг иши. Бойликсиз на дин ва на дунё ривожланади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига фақир кишилар келишиб, “Бойлар биздан ҳамма томонда олдинга ўтиб кетишди” деб шикоят қилиб келишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга намоздан кейин тасбеҳларни айтишни таълим бердилар. Фақирлар хурсанд бўлиб кетишди, сўнг яна қайтиб келишиб “Уни бойлар ҳам ўрганиб олишди” дейишган эди, “Бу Аллоҳнинг фазли, хоҳлаганига беради” дедилар. Ҳозирги кунда мусулмонлар бой бўлиши ва ўзгаларни ҳам бой қилишга ҳаракат қилишлари керак. Валлоҳу аълам!
5 Май 2022, 17:19 | Савол-жавоблар | 163 | Турли саволлар