Бомдод қазоми?

Ассалому алайкум! Бир неча кун аввал бомдод чиқиб кетишига 6 дақиқа қолганда уйқудан турган эдим. Тезда бориб таҳоратнинг фақат фарзларини бажариб бомдодни ўқидим. Ўша куни бомдод намози 6:36 да тугаган эди. Намознинг фақат фарзини ўқиб бўлгач вақтга қарасам, соат 6:36. Бир саволга жавобда сиз азизлар 1 дақиқа қолгунча намозни ўқиш мумкин деган эдингизлар. Саволим, бомдод қазо бўлдими? Қайтадан ният қилиб адо этайми? Шунингдек, шу мавзуга доир яна бир масалага дуч келган эдик 2). Бомдод намози қазо бўлса, пешин киргунга қадар суннатини қазосини адо этиш керак эканлигини биламиз. Ҳадис ва ҳаёт китобида, бомдод намози қазо бўлгач пайғамбар алайҳиссалом ашоблари билан бошқа ерга кўчиб намоз адо этганликлари ва хазрати Билолга икки марта азон айттирганлари айтилган. Энди, ҳазрати Билол икки мартта азон айтдилар. 1) Шу ўринда, биз ҳам суннат учун бир азон, фарз учун бир азон айтамизми? 2) Агар айтадиган бўлсак "Ас-солату хойрун минан навм" ни ҳам айтамизми? 3). Аммо биз бошқа ерга кўчиб ўтмаслигимиз қандай баҳоланади? Яъни пайғамбар алайҳиссалоту вассаламга ўхшаб бошқа ерга ўтмасдан ўша ухлаб қолган хонадонда намоз ўқиймиз, шу қанчалик дуруст? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Эҳтиётан қазосини ўқиб олаверинг. 2). Икки азон дегани бири азон бири иқомат дегани. Айтилмайди. 3). Дуруст. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 17:11 | Савол-жавоблар | 186 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar