Ғайридин инсонга Қуръонни бериш

Ассалому алайкум! Ишхонамизда ғайридин хамкасбим бор. У инсонга Ислом дини хақида кўп гапириб тураман. Бугун мендан Қуръон китобини рус тилида топиб берсанг ўқиб чиқардим деди. Унга топиб бераман дедим, лекин уни бир шарти бор дедим. Хар гал китобни қўлинга олганингда тахорат қилиб олишинг шарт дедим. Шу гапимдан кейин "унда майли қўяқол" деб қолди. Сурамоқчи бўлганим, қалбида қизиқиш уйғонганига шу пайт китобни олиб келсам бўлардими? Гунох қилган бўлмайманми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Улар мусулмон бўлмагани учун улар Қуръонни таҳорат билан ушлашлари шарт эмас. Валлоҳу аълам!

5 Май 2022, 18:13 | Савол-жавоблар | 170 | Китоблар
|
Boshqa savol-javoblar