Китобдаги савол ҳақида

Ассалому алайкум! Шайҳ ҳазратларининг “Зикр аҳлидан сўранг” китобларидаги 59-саволда қуйидагича ёзилган экан: “Фатавои оламгирия” китобида ёзилишича, агар ўқилаётган намоз тайинли бўлмаса, тўртала ракатида ҳам зам сура ўқилади. Ушбу жавобдаги "ўқилаётган намоз тайинли бўлмаса" жумласини соддароқ тарзда тушунтириб беришларингизни сўрайман. Қимматли вақтларингизни олганим учун узр. Жавоб учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қазо намози ҳақидаги гап бу. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 13:13 | Савол-жавоблар | 153 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar