Мушриклар кечириладими?

Ассалому алайкум! Аллоҳ таоло хатто мушрикларни хам кечирадими? Ўта хаддан ошган кофрларни хам кечирадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўлмасидан олдин тавба қилиб қолса кечиради. Бунга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам замоналарида у зотга ашаддий душман бўлиб, кейин иймон келтирганлар ёрқин мисолдир. Тавба қилмасдан ўлиб кетса абадий дўзахда бўлади. бирорта шафоат қилувчининг шафоати ёки иймонсиз ҳолатда қилган яхши амаллари фойдаси тегмайди. Валлоҳу аълам!

5 Май 2022, 18:13 | Савол-жавоблар | 142 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar