Бўлиб тўлашга уй

Ассалому алайкум! Ман реклама билан шуғулланаман, бир мижоз чиқди. Улар уй қуриб сотишади, уйларни бўлиб тўлашга ҳам сотиб олса бўлар экан. Мисол учун уйни нарҳи: 12 ой бўлиб тўлашга бўлса: 300 000 000 сўм 50% олдиндан тўлов бўлса (5% чегирма бор экан): 285 000 000 сўм 100% олдиндан тўлов бўлса (10% чегирма бор экан): 270 000 000 сўм Савол: Шу мижозни реклама қилиб беришим жоизми? Уларни савдосида рибо аралашмаганми? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Рибо аралашган ёки аралашмаганини сиз ўзларидан сўриб билинг. Шу туришида жоиз. Валлоҳу аълам!

5 Май 2022, 18:13 | Савол-жавоблар | 143 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar