Шадҳилий Тариқати ҳақида
Муҳтарам Устоз, Шадҳилий тариқати ҳақида билмоқчи эдим. Бу қандай тариқат? Унинг асосчиси - Абул Ҳасал Аш-Шадҳилий ким бо‘лган?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Шозилия тарийқати. Бу тарийқат Абул Ҳасан аш-Шозилий раҳматуллоҳи алайҳига нисбат берилгандир. У киши 593 ҳижрий санада туғилиб, 656 ҳижрий санада вафот топганлар. Абул Ҳасан аш-Шозилий раҳматуллоҳи алайҳи олим, обид, зоҳид ва машҳур сўфийлардан бўлганлар. У киши Тунис, Миср, Ироқ ва Макка томонларга кўплаб сафарлар қилганлар. Қоҳиранинг комилия номли мадрасасида қози Иёзнинг Шифо китобини, Рисолаи Қушайрияни, ал-Муҳҳарар ал Важийзни талабаларга ўқитганлар. У киши узлатни ва маҳрумлик ҳаётини ўзларига эп кўрмаганлар. Одамларга аралашиб, дунё неъматларидан баҳраманд бўлиб яшаганлар.
5 Май 2022, 18:24 | Савол-жавоблар | 150 | Адабиёт