Озиб кетаман деб рўза тутмаслик

Ассалому алайкум! Бир қариндошим ёши 26 да, жудаям озғинлигини сабаб қилиб ”агар бу йил рўза тутсам бундан ҳам озиб кетаман деб, бу йил тутмайман” деябти. Мен унга рўза тутиш фарзлигини тушунтирдим, лекин фойдаси бўлмаябти.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Биз уни ҳолатини аниқ билмаймиз. Шариат рухсат берадиган даражада узрли бўлса, ҳолатини ўзи билади. Аллоҳ таоло бандасини баъзи бир ишларга буюрган баъзиларидан қайтарган. Буюрган ишлари инсон соғлиги ва охирати учун шак шубҳасиз фойдали. Шу ўринда Аллоҳ бандага ихтиёрни беради. Хоҳласин охиратни танласин, хоҳласин дўзахни. Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 09:07 | Савол-жавоблар | 146 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar