Поездда намоз
Ассалому алайкум! Поездда манзилга етиш учун 14соат атрофида вақт кетади. Ора-орада бекатларда тўхтаб олади(3-4соатда бир). Намоз вақти бўлганда вагонга чиқиш жойида туриб намоз ўқиш учун бир кишилик жой бор, гарчи ноқулай бўлсада. Муаммо шундаки телефондан ислом.уз иловаси орқали қиблани аниқлаб жойнамоз устига қўйиб намоз ўқимоқчи бўлганимда поезднинг узлуксиз қимирлаши туфайли қибла стрелкаси ҳам мос равишда ўзгариб туради. Шу пайтда поездҳам 1-релсдан 2-релсга ўтишда бироз бурилади, ёки қайрилишлар ҳам бўлади, бу намоз ўиқб турганд асезилмайди, лекин иловадаги стрелкадан гумон билан бироз аниқлаб олса бўлади(лекин бу сониялар ичида амалгам ошади). Шу вазиятда дастлабки ҳолатга кўра қиблани аниқлаб шу томонни қибла деб қасд қилиб охиригача шундай ўқишим керакми ёки ҳар доим 100% аниқ кўрсатмай , қимирлаб турган стрелкага қараб Шубҳа билан намоз ўқиш керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Агар қиблани қасд қилиб намозни бошлаганингиздан кейин поезд юриб бошқа томонга бурилса 45% гача бошида юзланган тарафга қараб ўқийверасиз, ундан кўп бўлса намозда туриб сиз ҳам уша тарафга буриласиз. Валлоҳу аълам!
11 Май 2022, 16:36 | Савол-жавоблар | 160 | Намоз