Чет элдаги гўштлар
Ассалому алайкум! Мен чет элда ўқиман ва кўплаб ўзбеклар чет элда ҳозирги кунда ва мен яшаётган шахарда ҳалол гўш йўқ. Бу ерда фақат шу халқ аҳолиси яшайди. Фақатгина мен ишлаётган ошхона эгаси араб, у ҳам мусулмон, беш вақт намозини ўқиди. У айтадики товуқ гўшти ва бошқа гўштларни Бисмиллаҳ деб ейилса ҳаром ҳисобланмайди ва кўпчилик ўзбеклар Ўзбекистонда ҳам товуқ гўшти апаратда сўйиладику дейишади. Шунга чўчқа қўшилмаган жамийки гўштлар ҳалол бўладими? Ҳатто бебисмиллаҳ сўйилса ҳам бисмиллоҳ деб ейилса бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бисмиллаҳ айтилмаса ҳалол бўлмайди. Аллоҳ таоло “Анъом” сурасида қуйидагича марҳамат қилган: وَلاَ تَأْكُلُواْ مِمَّا لَمْ يُذْكَرِ اسْمُ اللّهِ عَلَيْهِ وَإِنَّهُ لَفِسْقٌ وَإِنَّ الشَّيَاطِينَ لَيُوحُونَ إِلَى أَوْلِيَآئِهِمْ لِيُجَادِلُوكُمْ وَإِنْ أَطَعْتُمُوهُمْ إِنَّكُمْ لَمُشْرِكُونَ 121. Устида Аллоҳнинг исми зикр қилинмаган нарсаларни еманглар. Шубҳасиз, у фисқдир. Албатта, шайтонлар ўз дўстларига сизлар билан тортишишни васваса қилурлар. Агар уларга итоат қилсангиз, албатта, сизлар ҳам мушриклар бўлурсизлар. Валлоҳу аълам!
5 Май 2022, 18:35 | Савол-жавоблар | 173 | Турли саволлар