Жин чалиши

Ассалому алайкум! Ҳоламнинг эри фолбинлик қилади, холамни ва қизларини жинлар қўймяпти экан. Намоз ўқиса ҳам зикр қилса ҳам жинлардан қутилолмияпти экан. жинлар билан кўп жанжалашияпти экан, бўғияпти экан, кўзига ҳам кўринияпти экан. анча вақитдан бери қандай йўл тутса бўлади. Устозлар сизлардан сўраб беришимни айтдим.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу жанг вақтинча. Улар Бақара сурасини ҳар куни эшитишсин. Эртаман ва кечқурунда 11марта саловат кейин “Фотиҳа”, “Оятул курсий” ва 4та “Қул” билан бошланган сураларни ва охирида яна 11 марта саловат ўқиб дам солиш керак. Валлоҳу аълам!

5 Май 2022, 18:46 | Савол-жавоблар | 192 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar